
ТОШКЕНТ, 17 февраль /«Дунё» АА/. ОЧЛ-2020 "B" гуруҳ 2-тур доирасидаги «Пахтакор» ва «Шаҳр Ходро» ўртасидаги ўйин якунланди. Унда тошкентликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим эса Шота Арвеладзе шогирдларининг тўлиқ назорати остида кечди. Якунда «Шаҳр Ходро» дарвозасига Игорь Сергеев иккита ва Шерзод Аъзамов битта гол киритиб, «Пахтакор»нинг йирик ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Пахтакор" ОЧЛ 2-туридан кейин 6 очко жамғариб, йўқотишсиз юришини давом эттирмоқда.