Самарқандда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Самарқандда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган халқаро конференция ўтказилди
2020-02-25 10:58

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё АА»/. Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ташаббуси билан «Registon-Plaza» меҳмонхонасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш: назария, амалиёт ва истиқболлар» мавзусидаги конференция Кавказ ва Қозон федерал университети, Сочи давлат ва Хазар университетлари, Арман туризм институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 Анжуманда иштирок этган профессор Десмонд Ви (Германия), Сандип Валия (Ҳиндистон), Танзил Муҳаммад Мултазам (Индонезия), Пуджа Чоудхари (Ҳиндистон), Бейкен Чизел (Туркия) каби соҳа мутахассислари маърузаларида мамлакатимиз, хусусан, Самарқанд туризм салоҳиятига юқори баҳо берди.  

Конференцияда Самарқанд вилояти ҳокимининг Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев сўзга чиқиб, вилоятда сайёҳлар оқимини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга тўхталди.

Халқаро анжуман доирасида «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Lovely профессионал университети (Ҳиндистон), Кана университети (Ҳиндистон), Сидоаржо университети (Индонезия) ва Халқаро Ислом академияси каби олийгоҳлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net