
ТОШКЕНТ, 16 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон таклифига биноан бугун мамлакатимизга Исроил туризм вазири, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Исроил-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Йоэль Развозов ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ташриф давомида 16-19 май кунлари Исроил делегацияси Тошкентда Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо, Туризм ва маданий мерос, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Коммунал хўжалиги, Инновацион ривожланиш вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказади.
Икки томонлама кун тартиби доирасида турли соҳалардаги амалий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.
Сурат Исроил Туризм вазирлиги томонидан тақдим этилди