Брюсселда Буюк Ипак йўли бўйлаб велотур лойиҳаси ишлаб чиқилди

Брюсселда Буюк Ипак йўли бўйлаб велотур лойиҳаси ишлаб чиқилди
2021-06-21 13:19

БРЮССЕЛЬ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Таниқли нидерландиялик маданият ва санъат арбоби  Бурхониддин Чарлак Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидан ўтувчи машрут бўйича  велотур лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонаси маълумотига кўра, https://www.rumitrail.com/cycling-uzbekistan/ веб-сайитда қайд этилишича, «Румий изи» велотурининг узунлиги 1,433 километрни ташкил этади ва у Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини кесиб ўтади.

Ўзбекистон ҳудуди орқали таклиф этилаётган маршрут, мамлакатимизнинг ноёб дурдонаси бўлган қадимий Ипак йўлида жойлашган шаҳарлар велотур иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдириши алоҳида таъкидланади.

«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг ёрқин давлатлардан биридир, - деб ёзади Бурхониддин Чарлак. - Албатта, кўп одамлар Буюк ипак йўли ҳақида эшитган. Лекин Ипак йўлида ҳали кўпчиликка номаълум ажойиб, гўзал шаҳарлар бор. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги минора ва масжидларнинг гўзаллиги сизни мафтун қилади. «Румий изи» вело-сафари давомида сиз  жаҳон маданияти билан танишиш имкониятига эга бўласиз».

Велотур иштирокчилари ноёб соқғалар харид қилиш, самимий ва меҳмондўст савдогарлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладиар.

Велотур иштирокчилари пойтахт – Тошкентда ҳам бўлиб, замонавий мегополиснинг меъморчилик дурдоналари, гўзал бинолари ва метро бекатларидан бири билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net