Индонезиялик талабалар Ўзбекистоннинг меъморий меросини ўрганмоқда

Индонезиялик талабалар Ўзбекистоннинг меъморий меросини ўрганмоқда
2020-03-05 14:41

ТОШКЕНТ, 5 март. /“Дунё” АА/. Индонезиялик талабалар делегацияси мамлакатимизнинг меъморий-маданий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Осиё мамлакатлари талабаларининг ташрифи Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро давлат университети, Ипак йўли туризм халқаро университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташриф давомида талабалар Тошкент, Самарқанд ва Бухорода ташкил этиладиган қатор конференция, маъруза ва семинарларда қатнашади. Шу билан бирга, улар тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net