Словакиялик иқтисодчи Стефан Кашшай иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Словакиялик иқтисодчи Стефан Кашшай иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди
2020-03-03 11:05

ТОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида "Брекситдан кейинги Европа Иттифоқининг истиқболлари ва Шарқий Европадаги иқтисодий ривожланиш хусусиятлари" мавзусида илмий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, дипломатик корпус вакиллари – Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс, Словакиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ян Бори, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари, экспертлар иштирок этди.

Тадбирда Европа Фанлар ва санъат академиясининг тўлиқ аъзоси, машҳур иқтисодчи профессор Стефан Кашшай ҳамда Словакия элчиси Ян Бори тақдимот ўтказди.

Европа Иттифоқи иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ривожланишининг долзарб масалалари, Ўзбекистон – ЕИ муносабатлари, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасида стратегик аҳамиятга эга Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишидан манфаатдор эканини қайд этди.

Шунингдек, тадбир доирасида ХХ аср бошларида илмий тадқиқотлар учун минтақамизда бўлган словакиялик дипломат, сиёсатчи ва йирик астроном Милан Растислав Стефаникка бағишланган тематик кўргазма очилиши бўлиб ўтди.

Мулоқот сўнгида университет кутубхонасига "Корхона ва тадбиркорлик" номли беш жилддан иборат китоб тўплами совға қилинди. Тўпламда Европа компанияларининг ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш тажрибаси, иқтисодий ислоҳот ва ўзгаришлар даврида мулкчилик тузилмасидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар тақдим этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net