Самарқандда уруғчиликка ихтисослашган Ўзбекистон – Ҳиндистон қўшма корхонаси ташкил этилади

Самарқандда уруғчиликка ихтисослашган Ўзбекистон – Ҳиндистон қўшма корхонаси ташкил этилади
2020-02-28 11:21

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Ҳиндистоннинг «Nath Bio-Genes» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликдаги кейинги режалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги Самарқанд вилоятидаги 20 гектар майдонда «Nath Bio-Genes» компанияси билан биргаликда элита навли пахта уруғи ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Музокараларда ушбу лойиҳани амалга оширишда Ҳиндистон илғор технологияларидан фойдаланиш, шу билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги «Mirzayev Shuxrat Kenjayevich» фермер хўжалиги билан биргаликда тўғридан-тўғри инвестиция киритиш йўли билан Ўзбекистон – Ҳиндистон уруғчилик қўшма корхонасини очишга келишилди.

Қўшма корхона Ҳиндистон технологияларидан фойдаланган ҳолда пахта, маккажўхори ва сабзавот элита уруғларини етиштиришдан тортиб, уни экспорт қилишгача бўлган жараённи амалга оширади.

Учрашувда Ҳиндистон компанияси вакиллари Ўзбекистонга жалб қилинадиган тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш мақсадида Ҳиндистоннинг йирик молиявий, ташқи иқтисодий ва саноат маркази Мумбайда Инновацион ривожланиш вазирлиги ваколатхонасини очишни таклиф қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net