“EPAM” компанияси Тошкентда бепул онлайн-тренинг ўтказади

“EPAM” компанияси Тошкентда бепул онлайн-тренинг ўтказади
2020-02-14 10:26

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Дунёдаги йирик махсус дастурий таъминотлар ишлаб чиқарувчилардан бири “EPAM” компанияси “JavaScript” дан фойдаланган ҳолда веб-иловаларни яратиш учун замонавий ёндашув, технология ва воситаларга бағишланган бепул онлайн-тренинг ўтказади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизматига асосланиб, “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда.

Тошкентдаги Инха университети билан ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирда дастур, дастурий илова ва ахборот технология маҳсулотлари яратишга қизиқувчи ёшлар тренингда иштирок этиши мумкин.

Инха университетида ўтказиладиган онлайн тренинглар 10 ҳафта давом этиб, у дастурий мураккаб тенгламалар ва уларни ечиш бўйича 12 та амалий машғулот, хорижий мутахассислар иштирокида ташкил этиладиган маҳорат дарсларидан иборат бўлади.

Ўқув курслари якунида иштирокчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари юзасидан суҳбат ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Инха университети “EPAM Systems” компанияси билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Унга кўра, ҳамкорликда ахборот технологиялари соҳасида конференсиялар ўтказиш, шу орқали Инха университети талабаларидан халқаро миқёсда веб дастурлар тайёрлаш бўйича мураббийлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net